Футбол юлдузлари уларни ҳеч ким танимаган вақтда нима билан машғул бўлганди? - 26 Июля 2016 - BLOG - ARSAMAN.UZ | Arsenal Fan-klubi sayti




Sayt xaritasi
Anons
Toifalar
Jiddiy gapiramiz, hazilga yo'ying [21]
Malik Titov blogi
O'zbek futboli [5]
O'zbek futboli muammolari
MY-ONLY-ARSENAL blogi [5]
MY-ONLY-ARSENAL blogi
Arsa blogi [14]
Arsa blogi
Rifat Inomov blogi [7]
Rifat Inomov blogi
GUNNER-21 blogi [1]
GUNNER-21 blogi
Boshqalar [12]
Fanatlar blogi
Mini CHAT
So'rovnoma
Sizningcha Venger qolishi kerakmi yoki ketishi?
Вarcha ovozlar: 179
Statistika

Saytda: 3
Mehmonlar: 3
Fanatlar: 0


Hamkorlar
Ijtimoiy tarmoqlar

Vkontakte


Twitter

Shaxsiy sahifa

Kunning muhim xabarlari
Blogdagi o'zgarishlar
TOP-5 (Yangiliklar)
Granit_Xhaka29
Yangiliklari: 1021
Izohlari: 1016
 
Emirates_Star
Yangiliklari: 707
Izohlari: 1438
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3648
 
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4949
 
FM8
Yangiliklari: 475
Izohlari: 440
 
TOP-5 (Izohlar)
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4949
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3648
 
Arslantica01
Yangiliklari: 0
Izohlari: 2527
 
F-S
Yangiliklari: 76
Izohlari: 2509
 
ARSENCHIK
Yangiliklari: 224
Izohlari: 2340
 
Arxiv

Bosh sahifa » 2016 » Iyul » 26 » Футбол юлдузлари уларни ҳеч ким танимаган вақтда нима билан машғул бўлганди?
22:47
Футбол юлдузлари уларни ҳеч ким танимаган вақтда нима билан машғул бўлганди?
Жейми Варди

Ким бўлди? Англия чемпиони, АПЛнинг энг яхши футболчиси, Премьер-Лигада энг узоқ давом этган голли серия муаллифи.
Ким эди? Кўчадаги жанжал сабаб ҳуқуқ тартибот органларининг қўлига тушиб қолган Жейми имконияти чекланган одамлар учун шина етказиб берувчи углерод заводининг оддий ишчиси эди. Ўша вақтда у ҳафтасига 70 фунт-стерлинг оладиган оддий одамлар тоифасига кирарди.

Графите

Ким бўлди? Германия чемпиони, Бундеслига тўпурари ва мавсумнинг энг яхши футбочлиси (2008/09).
Ким эди? У ўзининг Кампу-Лимпу-Паулиста шаҳрида уйма-уй юриб, одамлардан чиқинди учун пакетлар сотиб олишни сўрарди.

Дадо Пршо

Ким бўлди? Франция ва Шотландия чемпионлигини қўлга киритган футболчи, Чемпионлар Лигаси финалчиси (2004/05).
Ким эди? Оддий автомеханик бўлиб ишлаган. Францияда ўзига профессионал клуб топа олмагач, Югославия урушига жўнаб кетган.

Карлос Бакка

Ким бўлди? Ҳозирда «Милан» клубининг етакчиси ҳужумчиси. Европа Лигасида икки бор муваффақият қозонган футболчи.
Ким эди? У 20 ёшида автобус ҳайдовчиси эди. Орадан бир йил ўтиб эса «Атлетико Хуниорс» футбол клуби аъзосига айлана олди.

Петер Шмейхел

Ким бўлди? Дания сафида Европа чемпионлигини қўлга киритди. УЕФА талқинига кўра Европада тўрт бор йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилган. «Юнайтед» билан беш бор Англия ва бир марта Европа чемпионлигини нишонлаган, дарвозабон бўлишига қарамай 11 та гол урган. «Лестер» дарвозабони Каспер Шмейхелнинг отаси.
Ким эди? Тўқимачилик фабрикасида меҳнат қилган, эшикларга қулф ўрнатган, реклама агентлигида оддий ишчи бўлиб фаолият олиб борган.

Дмитри Пайе

Ким бўлди? Евро—2016 юлдузига айланди. «Вест Ҳэм» клубининг 2015/16 йилги мавсумида энг яхши футболчи деб топилди.
Ким эди? «Нант» ёшлар клубида тўп сураётган вақтида кийим дўконида харидорлар учун маслахатчи бўлиб ишларди.

Луис Суарес

Ким бўлди? Уругвай терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар, Голландия ва Испания чемпиони, «Барселона» сафида Чемпионлар Лигаси ғолиби, Премьер-Лиганинг 2013/14 йилдаги энг яхши футболчиси.
Ким эди? Онасига етти нафар фарзандни боқишга ёрдам бериш учун Суарес Уругвай шимоли-ғарбидаги Салтода кўча супурарди.

Анхел Ди Мария

Ким бўлди? Олимпия ўйинлари ғолиби, Португалия, Испания, Франция чемпиони, «Реал» сафида Чемпионлар Лигаси ғолиби, финалнинг энг яхши футболчиси, Испания ва Франция чемпионатларида йилнинг энг яхши ассистенти.
Ким эди? Росарио шаҳридаги омборхоналардан бирида ота-онасига ёрдам бериб, тирикчилик қилган.

Роберто Карлос

Ким бўлди? 2002 йилда жаҳон чемпиони, икки карра Бразилия, тўрт карра Испания чемпиони, «Реал» билан Чемпионлар Лигасида уч бор зафар қучган ҳимоячи.
Ким эди? 12 ёшидан 14 ёшига қадар Карлос тўқимачилик фабрикасида ишлаган: «Мен қўлларимни тез-тез игна сабаб жароҳатлаб турардим. Бу нарса қўлларимнинг қавариб кетишига ва азоб берадиган ҳолга келиб қолишига сабаб бўларди», деб ҳикоя қилган Карлоснинг ўзи.

Алексис Санчес

Ким бўлди? Америка Кубоги—2016 нинг энг яхши футболчиси, Италия ва Чилида мавсумнинг энг яхши футболчиси, Чили, Аргентина, Испания чемпиони, «Арсенал» билан Англия Кубогида ғолиб чиққан футболчи.
Ким эди? «Мен салто отишни билардим. Одамлар салто отиб беришимни сўраб, менга бир песо беришарди. Асосий вақтимни эса машина ювиш билан ўтказардим», дейди Алексис Санчес.

Алекс Фергюсон

Ким бўлди? Дунё тарихидаги энг яхши футбол мутахассисларидан бири.
Ким эди? Кулинария таҳсилини олган Ферги, бир ярим йил давомида Глазго шаҳридаги ошхоналардан бирида ишлади. Кейинроқ эса қурилишда техникларга ёрдам берди.

Агар сиз 16—22 ёш орасида бўлиб, ҳали ҳам маҳалла ёки ҳовлида тўп тепиб юрган бўлсангиз, бу катта футбол эшиклари сиз учун ёпилганини билдирмайди. Интилишда давом этинг!
O'qildi: 513 | Muallif: Granit_Xhaka29 | Reyting: 0.0/0
Barcha fikrlar: 1
avatar
1 Bellerin_39 • 13:33, 11-Okt-16
Qoyil
avatar