Венгер ва Мовриниё. Азалий карама каршилик ечими. - 19 Ноября 2016 - BLOG - ARSAMAN.UZ | Arsenal Fan-klubi sayti




Sayt xaritasi
Anons
Toifalar
Jiddiy gapiramiz, hazilga yo'ying [21]
Malik Titov blogi
O'zbek futboli [5]
O'zbek futboli muammolari
MY-ONLY-ARSENAL blogi [5]
MY-ONLY-ARSENAL blogi
Arsa blogi [14]
Arsa blogi
Rifat Inomov blogi [7]
Rifat Inomov blogi
GUNNER-21 blogi [1]
GUNNER-21 blogi
Boshqalar [12]
Fanatlar blogi
Mini CHAT
So'rovnoma
Sizningcha Venger qolishi kerakmi yoki ketishi?
Вarcha ovozlar: 183
Statistika

Saytda: 2
Mehmonlar: 2
Fanatlar: 0


Hamkorlar
Ijtimoiy tarmoqlar

Vkontakte


Twitter

Shaxsiy sahifa

Kunning muhim xabarlari
Blogdagi o'zgarishlar
TOP-5 (Yangiliklar)
Granit_Xhaka29
Yangiliklari: 1030
Izohlari: 1020
 
Emirates_Star
Yangiliklari: 707
Izohlari: 1440
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3651
 
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4950
 
FM8
Yangiliklari: 475
Izohlari: 442
 
TOP-5 (Izohlar)
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4950
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3651
 
F-S
Yangiliklari: 82
Izohlari: 2557
 
Arslantica01
Yangiliklari: 0
Izohlari: 2527
 
ARSENCHIK
Yangiliklari: 224
Izohlari: 2341
 
Arxiv

Bosh sahifa » 2016 » Noyabr » 19 » Венгер ва Мовриниё. Азалий карама каршилик ечими.
13:53
Венгер ва Мовриниё. Азалий карама каршилик ечими.
Rifat AFC:
Уз касбингизни санъат даражасига етказмагунча, "Уша касбнинг устасиман" - дейишликдан кайтинг. Бу сузлар Сукрок ёки Афлотунга тегишли эмас. Узининг фалсафий карашлари билан фудбол оламининг хакикий "пионер"ига айлана билган, хар кандай вазиятларда хам шоирона босиклиги билан хурмат козонган франсузга тегишли. Арсеналнинг чинаккам жонкуярининг уз тили билан айтганда:
- Фудбол бу худди раксга ухшаган бир санъат, аммо сиз уни чиройли амалга оширсангизгина у санъатга айланади.
Хафта сунгида, Арсен Венгер жамоасининг уйинларини томоша килиш Арсенал мухлисларининг нафакат одатига балки, дам олиш кунларининг хузурбахш кисмига айланиб колган десак, муболагъа булмас. Анридан тортиб Озилгача Арсен Венгер "оила"сининг 11 аъзосига фудбол ихлосмандларини сехирлашдек хафталик вазифаларини бажаришга ундайди. Агар Арсен Венгерни Пикассога киёсласак, Жозе Мовриниё уз-узидан Жереми Николга айланади. Бу инсон 53 ёшигача дунёнинг энг йирик сахналарида деярли барча ютукларга эришиб улгурди. Лекин хали хамон у нимадандур ташвишдек гуё. Шу оъринда Грасианнинг машхур иборасига эътиборингизни каратинг: "Хасадгуй бир марта улмайди, унинг ракиби канча мактов эшитса, шунча марта улади". Айни шу жойда зиддиятнинг аслий сабаби келиб чиккандай булади. Уткан 14 йилдан буён фудбол оламини узига жалб килиб келаётган азалий душманликнинг ишонишимиз мумкин булган ягона сабаби.Жозе Мовриниё узининг энг севимли куролига айланган оммовий ахборот воситалари оркали Венгерга карата истехзоли гаплари ёмгирини ёгдира бошлади. Хар икки гапида "баъзи бировлар"дан кура купрок ютукларга эришганини рукач килиб чарчамагинини эслатиб утиш жоиз эмас, фикримизча. Чунки бу вокеалар купчиликнинг ёдида.
Бу икки мураббий икки хил дунёкарашга яъни фудбол тили билан айтганда, иккита бир бирига умуман ухшаш жихати булмаган тактикага эга. Уларнинг фудболга булган ёндашуви узгача. Бириси - факат натижа учун курашади. Совринларга эришиш максадида хар кандай услубдан фойдаланади. Хаёлингизга дархол "Автобус" келгани аник, лекин хозир гап майдондаги тактика эмас балки майдон таскариси хакида кетмокда. Мовринё хеч бир мураббийни узининг илмокли гапларидан бебахра колдирмайди. У хох Венгер булсин, хох Раниери, хох Гвардиола ёки Клоп. Иккинчиси - чиройли уйин ва жамоага булган содиклиги билан танилган. Демак, Венгерга совринларни кераги йукми? Йук, адашасиз хар кандай мураббий соврин ютишни ва у билан мактанишни хохлайди. Кетма-кет совринлар, галабалар, маглубиятсиз сериялар ва Эмерейтс Стадиони. Бу майдонни куриш Венгерга жудаям кимматга тушди. 10 йил давомида у факат 9 миллион сарфлади ва ундан купига клубнинг курби етмасди. Венгернинг "49 маглубиятсиз" серияси тугаб, "10 йиллик совринсиз" серияси бошланди. Бу пайтда Мовринё нима килди. Уям буш утирмади, турли жамоаларда 619 миллион сарфлади. Лекин натижа бор! Икки бора Чемпионлар Лигаси, 8 бора чемпионлик шохсупаси. Ажойиб натижа. Балки, Венгер хам у сингари бир клубда 3 йилдан ортик ишлай олмай, жамоаси кийин ахволда колганига парво килмай, уни тарк этиб, "жахонгашталик" килганда шундай натижаларга эришармиди. Совринлари билан мактаниб, бировга гап бермай юрган булармиди. Балки, Мовринё узига ёккан бир клубда, хар кандай шароитга карамасдан, уша клуб фидоийсига айланиб 20 йил давомида фаолият юритганда, "Венгерни хурмат киласизлар-у, мени хурмат килмайсизлар!" - деб, хурмат талаб килиб юрмаган булармиди!?
Bloger: Rifat Inomov blogi | O'qildi: 217 | Muallif: Inomov021 | Reyting: 0.0/0
Barcha fikrlar: 0
avatar