Sayt xaritasi
Anons
Toifalar
Jiddiy gapiramiz, hazilga yo'ying [21]
Malik Titov blogi
O'zbek futboli [5]
O'zbek futboli muammolari
MY-ONLY-ARSENAL blogi [5]
MY-ONLY-ARSENAL blogi
Arsa blogi [14]
Arsa blogi
Rifat Inomov blogi [7]
Rifat Inomov blogi
GUNNER-21 blogi [1]
GUNNER-21 blogi
Boshqalar [12]
Fanatlar blogi
Mini CHAT
So'rovnoma
Sizningcha Venger qolishi kerakmi yoki ketishi?
Вarcha ovozlar: 191
Statistika

Saytda: 4
Mehmonlar: 3
Fanatlar: 1
F-S

Hamkorlar
Ijtimoiy tarmoqlar

Vkontakte


Twitter

Shaxsiy sahifa

Kunning muhim xabarlari
Blogdagi o'zgarishlar
TOP-5 (Yangiliklar)
Granit_Xhaka29
Yangiliklari: 1040
Izohlari: 1034
 
Emirates_Star
Yangiliklari: 707
Izohlari: 1444
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3655
 
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4953
 
FM8
Yangiliklari: 475
Izohlari: 443
 
TOP-5 (Izohlar)
@rSeNaL_^
Yangiliklari: 531
Izohlari: 4953
 
ЛУЧШИЙ-КАНОНИР
Yangiliklari: 705
Izohlari: 3655
 
F-S
Yangiliklari: 132
Izohlari: 2666
 
Arslantica01
Yangiliklari: 0
Izohlari: 2527
 
Месут-Озил
Yangiliklari: 457
Izohlari: 2371
 
Arxiv

Bosh sahifa » 2016 » Avgust » 2 » Зўр “ПУЛЛАНГАН” футболчилар
23:13
Зўр “ПУЛЛАНГАН” футболчилар
Италия ва Англия футбол жамоаларининг мутахассислари ҳақиқий “юлдуз”ни “ҳид”идан билади, десак муболаға бўлмайди. Бу икки давлат жамоалари “юлдуз” ишлаб чиқариб, уларни пуллашда ҳам устаси фаранг. Қуйидаги трансферлар бунга мисол.

Алексис Санчез
“Удинезе” иқтидорларни кашф қилиш санъати билан анчагина довруқ қозонган. Италия клубининг селекция бўлими доимий равишда Жанубий Америка ва Африка давлатларидан бўлажак “юлдуз”ларни излаб юради. Хусусан, 2006 йили Чили термаси ва “Кабрелоа” жамоаси ўйинчиси Санчезни 1,7 млн. фунт-стерлингга сотиб олади ва беш йил ўтиб, уни “Барселона”га 25 млн.га сотиб юборади. Ҳа, албатта, орадаги фарқ катта.

Златан Ибрагимович
Яна бир Италия жамоаси “Интер” Златан Ибрагимовични 20 млн. фунт-стерлингга сотиб олади ва 50 млн.га “Барселона”га сотиб юборади. Мутахассислар кейинчалик, Ибрагимович бу нархни оқлай олмади, дея фикр билдиришди. Бироқ бу энди “Интер”нинг ташвиши эмас.

Рахим Стерлинг
Кўпчилик Рахимни “Ливерпул”да ўсиб-унган футболчи, деб билади. Аслида, бундай эмас. “Ливерпул” Рахим Стерлингни арзимаган 600 минг фунт-стерлингга “Куинз Парк Рейнжерс”дан сотиб олган. Ҳозирда Рахим “Ливерпул”ни жанжал билан тарк этган бўлса-да, жамоа унинг орқасидан фойда кўрди. “Манчестер Сити” Рахим учун 50 млн. фунт тўлаган.

Эдинсон Кавани
Аввалига “Наполи” Кавани учун “Палермо”га 17 млн. сарфлаб, ачинган бўлса, кейинчалик суюнгани аниқ. 2013 йилда “ПСЖ” Эдинсон Каванини “Палермо”дан 64 млн. еврога сотиб олди.

Зинедин Зидан
14 йил аввал футболдаги трансфер нархларидан дунё аҳли ақлдан озай деганди. “Реал” жамоаси Зидан учун “Ювентус”га 48 млн. фунт-стерлинг тўлаган. “Ювентус” эса, бўлажак жаҳон “юлдуз”ини “Бордо”дан бор-йўғи 2,5 млн.га сотиб олганди. Мана, буни “омадли келишув” дейиш мумкин.

Кака
"Милан” Какани 2003 йилда атиги 8,5 млн. фунтга сотиб олган. “Реал” эса, бразилиялик футболчи учун 56 млн. фунт-стерлингдан воз кечган. Мутахассислар “Милан”нинг мазкур трансфердан олган фойдасини 50 млн. деб баҳолаганлар.

Луис Суарес
Англияликлардан футболчиларини арзон-гаровга олиб бўлмайди. Хусусан, “Ливерпул” Луис Суаресни “Аякс”дан 22 млн. фунт-стерлингга сотиб олиб, рекорд нархда — 75 млн.га “Барселона”га пуллади.

Криштиану Роналду
Англиянинг даромадли трансферларидан яна бири Роналдудир. “МЮ” Криштиану Роналдуни кулгили нархда – 12 млн. фунт-стерлингга сотиб олган ва испанларга нақд 80 млн. фунт-стерлингга сотиб юборган. Ҳа, “Реал” жамоаси бу рекорд даражадаги трансфер нархини англияликларга қуртдек санаб берган.

Гарет Бэйл
"Реал”нинг ҳозирги футболчиларидан яна бири Бэйл жамоага қўшилиши учун испанлар “Тоттенхем” жамоасига 85 млн. фунт-стерлинг тўлаганлар. “Тоттенхем” эса, уни “Саутгемптон”дан бор-йўғи 10 млн.га сотиб олганди. Бироқ Бейл “Реал”нинг тўлаган пулларини ҳали оқлаганича йўқ.
O'qildi: 688 | Muallif: Granit_Xhaka29 | Reyting: 0.0/0
Barcha fikrlar: 1
avatar
1 exclusiveboy89 • 12:49, 12-Avg-16
Yaxshi ma'lumotlar
avatar